Вальверде Месси бу мавсум 100та гол уришига умид қилмоқда

Aslanov Jasurbek
20 окт 2017, 15:18
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Лионель Мессининг ютуқлари ва еврокубок баҳсларидаги 100-голи ҳақида гапираётиб, аргентиналик жорий мавсум еврокубокларда 200-голини уришига умид билдирди.

Месси "Олимпиакос"га қарши баҳсда еврокубоклардаги ўзининг 100-голини урди.

"Месси жорий мавсум 200та голли маррани забт этади деб умид қиламан. Машғулотларни кўриб бу рақамлар ҳақида гапирдим.

Мени ва мухлисларнинг муносабатига келсак, улар мени ёқтириб қолишдими, йўқми, билмайман. Натижалар яхши, аммо эртага бошқача бўлиши ва ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Ишлашда давом этамиз" - дейди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal