Вальтер Маццари: "Барча таққослашлар мавсум сўнггида амалга ошиши керак"

Tolibjon Qosimov
9 янв 2014, 11:47
"Интер" клуби бош мураббийи Вальтер Маццари "Милан" ва "Интер"ни таққосламасликни сўради.
"Барча таққослашлар мавсум сўнггида амалга ошиши керак. Страмаччони "Интер"ни бошқарган вақтдаги бир нечта футболчилар ҳозир йўқ. Шу боис ўтган йилги таркиб билан ҳозиргини таққослаш тўғри эмас.

"Милан" эса ўтган йил шу футболчилар билан учинчи ўринни эгаллади, айни пайтда биз ундан 9 очко олдиндамиз. Бироқ, бугун матбуотда "Интер" ва "Милан"ни мавсумнинг дастлабки қисмидаги натижаларини таққосини кўрдим. Бунга қўшила олмайман, сабаби бизнинг ҳолатларимиз мутлақо бошқача", — дейди Маццари Football Italia нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net