

Эртага ушбу мусобақадар ўрин олган Хитой - КХДР ва Япония - Жанубий Корея терма жамоалари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар Валентин Коваленко ва Руслан Серазитдинов таклиф олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Валентин Коваленко эртага Хитой - КХДР учрашувини бошқаради. Руслан Серазитдинов эса ён ҳакам сифатида ишлайди.
Ушбу мусобақа бир вақтда аёллар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилмоқда. Ўзбекистондан таклиф этилган Эдита Миробидова эртага Жанубий Корея - Хитой учрашувида бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова ёрдам беради.




