

Ўйиндан кейин ЎФА Ҳакамлар қўмитаси учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Валентин Коваленконинг ҳам хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқишди. Хулосага кўра, “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашуви бош ҳаками ўйинга яхши тайёргарлик кўрмагани, натижада бир қатор вазиятларда, жумладан, 17-дақиқада “Локомотив” аъзоси Марат Бикмаев гол киритган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда ва иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” дарвозасига пенальтини белгилашда хатога йўл қўйгани қайд этилди.
Валентин Коваленко ҳам эндиликда маълум муддат Суперлига ўйинларига қўйилмайди.



