

Бу ҳақда AS нашри маълум қилди. Манбага кўра, трансфер нархи 4 миллион еврони ташкил қилади. "Райо Валекано" футболчиси ўтган мавсум 28 та ўйин ўтказди ва клуби билан Испания қуйи лигасига равона бўлди.
Яқин соатлар ичида расмий хабар эълон қилиниш эҳтимоли катта. Қайд этиш керак, Перу терма жамоаси ҳимоячиси Адвинкула Копа Америка-2019 мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритган.



