Вальдеррама: “Хамеснинг ўрнида бўлсам “Реал”дан қочган бўлардим”

Eldor Akmurzayev
2 апр 2020, 20:10
Колумбия термасининг собиқ аъзоси Карлос Вальдеррама ватандоши Хамес Родригеснинг “Реал”даги фаолияти кўнгилдагидек эмаслиги ҳақда гапирди.

“Хамес мустақил қарор чиқаришга қодир ёшда. Унинг ўрнида бўлсам “Реал”дан қочган бўлардим. У ҳар қандай жамоада ўйнашга қодир, бунга ҳеч қандай шубҳа қилмайман.

Хамес – ажойиб футболчи, у буни аллақачон исботлаган. Унинг савияси эса ҳар қандай жойда ўйнаш учун етарлича юқори даражада”, дея қайд этган Вальдеррама.

Аввалроқ, Хамесга АПЛнинг бир қатор жамоалари қизиқаётгани ҳақда хабар қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›