
- Аввало рақиб жамоани ғалаба ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман. Учрашув шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун бир қанча вазиятлар бўлди. Аммо жиззахликлар бундан унумли фойдаланди. Биз эса аксинча. Омад келмаса бариси бекор - дейди Вадим Шахиржанович.