UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  14 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  4 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  17 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас» Янгиликлар

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас»

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб берди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳисобидан қониқдим, холос. Аммо ўйин борасида бундай дея олмайман. Шундай бўлсада, йигитларга йирик ҳисобдаги ғалаба учун  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Лекин ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. Гол урилганидан сўнг, шогирдларим негадир ўйин суръатини пасайтириб юборишди. Ўз навбатида “Навбаҳор-фарм”нинг ёш ва яхши жамоа эканлигини таъкидламоқчиман.


- Мезбонлар жамоангизга муносиб қаршилик кўрсата олишдими?

- Таъкидлаганимдек, майдон эгалари яхши ўйин намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Мазкур баҳс бизга осон кечмади.


- Жорий мавсумда “Динамо”нинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Албатта, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.


- Бу борада “Динамо”га қайси жамоалар рақобат кўрсатади, деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, 5 та тур баҳсларидан сўнг, жамоалар  ажралиб қолади. Умуман олганда, ўтган мавсумда Суперлигада қатнашган жамоалар юқори лига йўллланмаси учун кураш олиб боради.


- Про лигадаги жамоалар сони кам эмасми? Бу футболчиларнинг ўйин амалиётига таъсир ўтказмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Албатта, ўйинлар сони кам. Шунингдек, ҳозирча қачон 1-давра баҳслари якунланиб, 2-давра ўйинлари қачон бошланишини ҳам билмаймиз.

Шунингдек, 5-тур учрашувларидан кейин орада катта муддатли, адашмасам, 20 кунлик танаффус юзага келади, - дейди мураббий.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика