UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  11 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  53 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим"

Бугун ПФЛ 2023 йилги Суперлига режаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ушбу йиғилишда "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида хабар чиқди. Бунга ойдинлик киритиш учун Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Йиғилишни тарк этганингиз ҳақида хабар чиқди. Бунга сабаб нима?

- Сабаби ПФЛ бош директори ҳаммани олдида мени ҳақорат қилди.

- Ўзидан-ўзи ҳақорат қилдими?

- Ўша ерда бўлган мураббийлардан сўрасангиз яхши бўларди. Мен гапирсам, нохолис бўлиши мумкин.

- Эшитишимизга қараганда сиз Суперлигада кейинги йил 16та клуб бўлишини таклиф қилгансиз ва шундан кейин жанжал келиб чиққан экан. Шундайми?

- Биласизми клублар сони 16та бўлиши таклифи Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов томонидан илгари сурилди. Аммо ПФЛ бош директори агар шундай бўлса ПРО лигадан Суперлигага чиқадиган клублар қолмаслигини айтди ва ПРО лига клубларида пул йўқлигини билдирди. Шундан кейин мен ПРО лигада пул йўқлигининг Суперлигага нима алоқаси борлигини сўрадим. Мен 14та клуб кам дедим, 16та ёки 20та бўлсин деганим йўқ. 14та клуб бўлса ўйинлар сони кам бўлади дедим. Диёр Имомхўжаев менга сиз терма жамоа ҳақида умуман гапирманг деди ва ҳақорат қилди. Шундан кейин мажлисни тарк этдим. Йиғилишни бош мураббийлардан таклиф ва фикрларни сўраш учун ташкил этишганди. Мен ўз таклифимни айтдим.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика