Вадим Абрамов: "Динамо" яхши жамоа, бироқ..."

Narzulla Saydullayev
27 июл 2019
"Бунёдкор" - "Динамо" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Динамо" жуда яхши жамоа, бироқ биз ғалабага ҳақли ўйнадик ва зафар қучдик. Жуда иссиқ ҳавода футбол ўйнадик. Аммо ҳисоб 4:1 бўлганида кераксиз гол ўтказиб юбордик.

Таянч ярим ҳимоясида муаммо бор эди, шу боис қиммат бўлмаган легионерни ўз сафимизга қўшиб олдик. Чумак биринчи ўйин учун яхши ўйнади.

Островский бугун Минскдаги йиғиндаги каби ёрқин кўринмади. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда.

Турсунов ва Гадоев? Улар бизнинг жамоага келишди дегандим, аммо билсам ҳали келишмаган экан. Ҳозирча Гадоев бизнинг жамоада машғулот ўтказмоқда, агар трансфер ойнаси охиригача рўйхатдан ўтказилса бизнинг футболчига айланади. Ҳозирча у бизнинг футболчи эмас.

31 июль куни Суперлига ўйини бор, 3 август куни эса кубок баҳси бор. Иккала учрашув ҳам 18:00да бошланади. Бундан ташқари "Қизилқум" биздан бир кун кўп дам олади", - дейди Вадим Абрамов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia