UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  0 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Вадим Абрамов - "Бунёдкор", янги футболчилар ва вазифалар ҳақида Янгиликлар

Вадим Абрамов - "Бунёдкор", янги футболчилар ва вазифалар ҳақида

Хабарингиз бор, бир неч кун аввал “Бунёдкор” клубига бош мураббий этиб Вадим Абрамов тайинланди.

Ҳозирда клуб футболчилари Вадим Абрамов бошчилигида машғулотлар олиб боаётгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтган эдик. Бугун клуб бош мураббйи билан уюштирилган қисқача интервьюни сига тақдим этамиз.

-“Бунёдкор” ҳақида...
-“Бунёдкор” ўз тарихи ва анъаналарига эга жамоа эканлиги барчага маълум. Клуб ҳар доим ўзбек футболи байроқдорларидан бири бўлиб келган. Биз қандай жамоага келганимизни жуда яхши тушуниб турибмиз.  Бизнинг вазифамиз қилинган ишлардан  янада яхшироғини амалга ошириш.  Мени хурсанд қиладигани клубда ёш футболчиларнинг кўплиги ва уларнинг ўрганишга иштиёқи кучли эканлиги. Ёшлар билан ишлаш доим ёқимли. Олдимизга қўйилган вазифа айнан шу ёш футболчиларнинг даражасини, маҳоратини ошириш. Биринчи навбатда уларнинг ҳар бири билан танишиб олишимиз керак. Менимча 10 кун ичида улар билан танишиб олиш ҳамда футболчиларнинг нимага қодир эканликларига дастлабки баҳони бериш учун етарли бўлади. Ва шундан сўнг биз қандай ишларни амалга оширишимиз кераклиги ҳақида тасаввур ва янги мавсумга аниқ режаларни тузиб олишмиз мумкин бўлади.

-Клубга янги футболчилар таклиф этиладими?
-Биринчи навбатда биз ҳозир таркибмиздаги бор футболчилар билан танишиб олишимиз ва уларнинг нимага қодир эканлигини аниқлаб олишимиз зарур. Айнан қайси чизиқ ёки позицияни кучайтиришмиз кераклигини билиб олганимиздан сўнг “Бунёдкор” учун ўйнаш истагида бўлган, биз маҳоратини яхши билагн ва “Бунёдкор”нинг даражасига мос тушадиган  футболчиларни таклиф этишимиз мумкин.

-Раҳбарият одингизга қандай вазифаларни қўйди?
-Ҳозир сиз билан олдимизга қўйилган вазифа ҳақида гаплашишга эрта. Лекин ҳозирча бир нарсани аниқ айтаман: камида ўтган мавсумда қайд этилган натижадан яхшироғини қайд этиш бизнинг мақсадимиз. Биз бу ишни амалга ошириш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз. Шунингдек, чемпионатда шунчаки иштирок этишни эмас, муносиб иштирок этиб, совринли ўринлар учун курашишни мақсад қиламиз ва шу ишни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

-Сизнинг бош мураббий этиб тайинланганингизни эълон қилганимиздан сўнг мухлислар орасида “Абрамов қийин ҳолатда қолган “Бунёдкор”ни қабул қилди” деган гап-сўзлар янгради.
-Тушундим нима демоқчи эканлигингизни. Мухлислар ўйлагандек клуб ёмон ҳолатда эмас. Хурсанд қиладигани клубда футбол ўйнаш ва футбол билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. “Бунёдкор”даги шарт-шароитларни солиштирадиган бўлсак, менимча клуб республикадаги энг олди клублардан бири ҳисобланади ва бизнинг ишлашимиз учун ҳамма нарса бор. Ўйлайманки, биз клуб билан муваффақиятга эришамиз.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика