“УзДонгЖу” йиғинни бошлади, Абдурашид Исмоилов жамоага қайтди
23 июл 2014 10:41
Янгиликлар
“УзДонгЖу” йиғинни бошлади, Абдурашид Исмоилов жамоага қайтди
Нозим Муллаохунов бошқарувидаги жамоа аъзолари 18 июль куни ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотларга киришди. Режага кўра “УзДонгЖу”нинг дастлабки йиғини 27 июльга қадара Андижонда давом этади. Бу вақт оралиғида битта синов-назорат ўйини ташкил этилади. Спарринг рақиб сифатида “Навбаҳор” ёшлар жамоаси танланган. Мазкур учрашув 26 июль куни Андижонда ўтиши кўзда тутилган.
Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаётган жамоада янги футболчилардан Музаффар Абдуллаев ва шунингдек “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати”даги 3-4 нафар иқтидорли йишитлар иштирок этмоқда.
Бунгача “Локомотив-БФК”да ўйнаган дарвозабон Музаффар Абдуллаев иккинчи босқичдан андижонликлар шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди. Боиси мураббийлар штаби бошқа бир посбон Бекзод Турғуновга жавоб бериб юборган. Шунингдек Дамир Жамолдинов, Акмал Юлдашев ҳамда Хурсанд Махамматов ҳам жамоа билан хайрлашган.
Яна бир янгилик “УзДонгЖу” мураббийлар штабида Абдурашид Исмоилов иш бошлади. Мухлислар яхши билса керак, ушбу мураббий илгари ҳам ушбу жамоада фаолият юритганди. Шунингдек “Андижон”да ҳам бир неча мавсум мобайнида ишлаган Исмоилов “УзДонгЖу”нинг айни пайтдаги ўйинчиларини имкониятини яхши билади.
“УзДонгЖу”нинг давралар оралиғидаги иккинчи йиғини Тошкентда, Қизилтоғ шаҳарчасида ўтади. У ерда ҳам 3-4та синов-назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча бу борада “НБУ-Осиё” ва “Истиқлол” жамоалари билан келишувга эришган.
Фикрлар