🔥 UZ CORE SCOUT — аналитик блок: “Эвертон” – “Манчестер Сити” (3:3) тўқнашуви таҳлили

Sherzod Nurmatov
6 май 2026, 15:49
Назорат “Сити”да бўлди, лекин характер ва хаос ўйинни "портлатди"!

“Манчестер Сити” тўпни кўпроқ назорат қилди, ҳужум қурди ва рақибни ўз ярим майдонида ушлашга интилди. Аммо иккинчи таймда “Эвертон” ритмни бузди, “Сити” ҳимоясидаги бўшлиқларни топди ва хатоларни оғриқли жазолади.

“Сити” учун энг муаммоли нуқта — рест-дефенс ва орқа чизиқдаги қарорлар бўлди. Тўп йўқотилганидан кейин жамоа тез қайта жойлаша олмаган вазиятларда “Эвертон” хавф яратди.

1.PNG2.PNG3.PNG4.PNG

Доку бу ўйинда “Сити”ни мағлубиятдан қутқарган қаҳрамонлардан бири бўлди. 90+7 дақиқадаги гол — характер, маҳорат ва охиригача курашиш рамзи.

Абдуқодир Ҳусанов жисмоний курашларда фаол бўлди, дуэлларга кирди ва позицияни сақлашга ҳаракат қилди. Унга тавсия: майдонни олдиндан кўриш, тана ҳолатини тўғрилаш, хавфли вазиятларда соддароқ қарор қабул қилиш ва дарвозабон билан алоқани кучайтириш.

5.PNG6.PNG7.PNG

Хулоса: “Сити” ўйинни назорат қилди, “Эвертон” эса хаосни қуролга айлантирди.

8.PNG

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia