UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Уйғонинг, ухлаётганингизда сизни тўнаб кетишди – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини чипталари сотиб бўлинди Янгиликлар

Уйғонинг, ухлаётганингизда сизни тўнаб кетишди – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини чипталари сотиб бўлинди

Агарда сиз эндигина уйғонган ва ушбу мақолани ўқиётган бўлсангиз, унда сиз Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги финал ўйинига онлайн чипта сотиб олишга кечикдингиз.

Истасангиз iTicket.uz сайтига бирров кўз югуртириб келинг. Умуман олганда эса ушбу мақолани ўқишда давом этганингиз маъқул.

Ҳикояни бир бошидан бошлайлик. Кеча "Бунёдкор" стадиони кассаларида финал ўйини чипталари сотила бошлади. Бироқ мухлисларнинг норозилиги тезда ижтимоий тармоқларни эгаллади. Уларнинг сўзларига кўра, "Бунёдкор" стадиони кассаларида фақатгина дарвоза ортидаги жойлар (25 минг сўмлик чипталар) учун чипталар сотилмоқда. Бошқа қулайроқ секторлар учун чипталар кассаларда йўқ. Чипталар сотуви бошланишига унча кўп бўлмаган бўлса ҳам стадион кассаларида яхшироқ сектордаги чипталар қолмагани иддао қилинган. Мухлисларнинг сўзларига кўра, кассада сотилаётган чипталар олибсотарлар қўлида 2-3 баробар қимматга сотилмоқда. Табиийки, мухлислар чипта илинжида кассага интилишади. Бу эса чиптахона олдида катта тирбандликни ҳосил қилди. Кейин эса миллий гвардия ва ички ишлар ҳодимларни оламонни бостиришга ҳаракат қилишди ва газдан фойдаланишди. 

Бироқ айнан шу ҳолатгача ҳам ташкилотчиларни тўлиқ айблаб бўлмасди. Нега? Сабаби, чипталар iTicket.uz сайтида ҳам сотилиши айтилганди. Дейлик кассада нега чипталар йўқ ёки кам деган саволга айнан iTicket.uz сайтидаги сотувлар баҳона бўлиши мумкин эди.

Бироқ, бу тахмин ҳам нотўғри бўлиб чиқди, афсуски(бу ҳақида кейинроқ батафсил). Кеча куннинг биринчи қисмида сайт умуман ишламади. Куннинг иккинчи қисмида эса сайт фаолияти тикланди. Аммо кеча сайт орқали чипта сотиб олишнинг имкони бўлмади. Сайтда сотувлар "тез орада" бошланиши ёзиб қўйилганди. Кечга бориб ЎФА баёнот билан чиқди. Эмишки, iTicket.uz сайтида муаммолар юзага келган ва буни тўғрилашга вақт керак. Сайт маъмурияти ЎФАга тез орада муаммо бартараф этилишини ва чипталар сотуви йўлга қўйилишини маълум қилган. Бироқ ҳақиқий томоша энди бошланаётганди.

Ухлаётганингизда сизни тўнаб кетишди

Ҳа, шундай. Сиз ва аксарият ўзбекистонликлар ширин уйқудалиги пайтида барча чипталар "сотилиб" кетди. Тунга соат иккигача iTicket.uz сайтини кўздан кечириб турдим. Аммо бирон янгилик бўлмади. Буни қарангки, iTicket.uz сайти маъмурияти мухлисларни азбаройи ўйлаганликларидан тонггача ҳам кутиб ўтиришмади ва чипталар сотувини туннинг қоқ ўртасидан ўтгандан сўнг бошлаб юборишди. Ажойиб. Мен эса ушбу жараённи Fan Club Uzbekistan телеграм каналидан билдим. Ушбу каналда чипталар сотилаётгани тунгги соат 2:31 да хабар қилинган.


Соат 3:52 да сайтга кирганимда эса барча чипталар сотиб бўлинганди:

Тасаввур қиляпсизми? Бутун бошли стадион чипталари туннинг қоқ ўртасидан ўтгандан сўнг, бир ярим соат вақт давомида сотиб бўлинди. Офарин! 

Нима бу? Ҳазилми? Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми? Бу вазиятда ҳаёлга бир неча вариант келади: 

1. Чайқовчилар чипталар савдосидан хабар топиб (ёки аллақачон хабардор бўлиб), тунда катта миқдорда чипта харид қилишган. 

2. Чипталар умуман сотувга чиқарилмаган ва сайт шу йўл билан вазиятдан чиқмоқчи бўлган.

3. Ўзбекистонлик минглаб мухлислар футболни шунчалик севишадики, тунни бедор ўтказиб бўлса ҳам iTicket.uz сайтида чипталар сотилишини кутиб ўтиришган. 


ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев берган баёнотда iTicket.uz сайти кеча 10 мингта чипта сотгани қайд этилган. Ия, iTicket.uz 10 мингта чиптани сайтни ишлатмасдан қандай сотган? Ташкилотчилар бизга iTicket.uz сайтига умумий миқдорда қанча чипта тақдим қилинганини маълум қилишса айни муддао бўларди. Биз ушбу сондан 10 мингни айириб, бугун тунда бир ярим соат ичида сайт орқали қанча чипта сотилганини билиб олардик. Айирма 0 га тенг бўлса ёки кичик миқдорга бўлса, у ҳолда бу онлайн чипталар кечанинг ўзида "туя" қилинганини англатади.


Энди эса конкрет саволларга ўтамиз:

iTicket.uz ва ЎФА нега сайтда айнан қайси вақтдан бошлаб, мухлисларга қанча чипта сотилиши ҳақида маълумот бермади?

iTicket.uz сайти нега чипталарни ярим тундан сўнг сота бошлади?

iTicket.uz сайтида чайқовчиликка қарши курашувчи бирор ҳимоя чораси бормиди?

"Бунёдкор" кассалари ва iTicket.uz сайтига чипталар қандай нисбатда ва қайси секторлар бўйича тарқатилган?

Муаммо "Бунёдкор" кассаларидами ёки iTicket.uz сайтида? Ёки унданда юқорироқдами?

Саволлар кўп. Жавоблар эса кам. Берилган жавоблар ҳам ҳақиқатга умуман тўғри келмайди. Кимдир ишламаган сайт орқали 10 минг дона чипта сотилди демоқда. Бошқа кимдир эса ўнлаб ҳамюртларимиз оломон ичида тинимсиз йўталиб қочаётгани акс этган видеолар тарқалса ҳам, газ ишлатмадик, шунчаки тушунтириш бердик демоқда. Инсон қадри.

Нима бўлганда ҳам эртага йигитларимизга бор вужудимиз билан мухлислик қиламиз. Эртага барибир стадионга минглаб томошабинлар келишади. Сабаби, ҳақиқий ўзбек мухлисларининг футболга бўлган меҳри барчасидан устун. Балким айрим кимсаларга айнан шу нарса қўл келаётгандир. Яна ким билсин...

Муаллиф фикри таҳририят нуқтайи назарини ифодаламаслиги мумкин. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Муаллиф : Administrator
Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика