Усмон Тошев тасдиқлади

Narzulla Saydullayev
7 окт 2021
Сайтимизда бироз олдин Усмон Тошев ЎФАда иш бошлашга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.

Усмон Тошев championat.asia сайти билан суҳбатда ушбу хабарни тасдиқлади. 

"Кечадан расман ЎФА терма жамоалар марказида иш бошладим ва айни пайтда Тошкентдаман", - дейди Усмон Тошев. 

Хабарингиз бор, мазкур бўлимни Азиз Ҳайдаров бошқариб келаётганди, бироқ ЖЧ саралашдаги муваффақиятсизликдан сўнг Ҳайдаров ўз хоҳишига кўра ЎФАдан кетганидан бери бу лавозим эгасиз қолиб келаётган эди. 

Эшитдик-да: Усмон Тошев тез орада ЎФАда иш бошлайди        


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia