UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Тошкентга етиб келди.

Бугун Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев championat.asia сайтига интервью берди.

"Ассалому алайкум. Яхши кутиб олишгани учун ЎФАга ва хизмат қилаётган йигитларга раҳмат айтаман. Биз узоқ вақт давомида кўп музокаралар ўтказдик. Чунки, мана шундай шароитда учрашув ўтказмоқдамиз. Чегарадан ўтиш, келиш каби муаммоларни биргаликда ҳал қилдик. Муҳими соғ ва саломат етиб келдик. Баҳсга одатдагидек тайёрландик. Барибир етти ой давомида йиғилмаганлигимиз футболчиларни ҳолатидан маълум бўлмоқда. Дастлаб бир ҳафта мобайнида Душанбеда шуғулландик, муҳими кайфият яхши. Ўзбекистон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз футболчиларни ҳолатини кўздан кечириб олиш. Таркибда бир нечта янги футболчиларни ҳам кўриб оламиз. Биласиз, бу йилги расмий ўйинлар барчаси қолдирилган. Шу боис бизда расмий ўйинларга тайёрланиш учун вақт етарли бўлади. Қайсидир маънода Ўзбекистон билан ўйин кичик имтихон дейишим мумкин",- дея гап бошлади Усмон Тошев.



- Футболчиларни хавфсизлиги қай даражада таъминланган?

- Биз талаб бўйича етиб келдик. Ҳаммаси яхши бўлиши керак. Маска, антисептиклар, перчаткалар ҳаммасини бажаряпмиз. Тест топширдик, мана бугун ҳам қон таҳлилини топширдик. Тестларни натижаси яхши чиқишига умид қиламиз.

- Ушбу учрашувдан нима кутмоқдасиз?

- Биринчи галда футболчиларни айни вақтдаги ҳолатини кўриб олиш. Бошқа мамлакатлар билан ўртоқлик учрашувини ўтказишда муаммоларга учрадик, рейслар, етиб бориш у мамлакат бизни қабул қилиши ва бошқалар. Шу сабабли Ўзбекистон билан ўйин биз учун қулай бўлди. Машғулот бу машғулот, ўйин бу ўйин.

Октябрда ҳам иккита ўртоқлик учрашувида майдонга чиқишни режа қилганмиз. Терма жамоа учун албатта ўйин керак. Чунки, 6-7 ой йиғин ўтказмаслик терма жамоалар учун жуда катта муддат. Ноябрь ойида ҳам режа бор. Тожикистонда чемпионат 4 октябрь куни тугайди. Ўзбекистонда эса ноябрь ойининг охирида. Футболчиларни тўплаш учун бизда шароит бор.

- Ўзбекистон терма жамоасиниг айни вақтдаги таркиби маҳаллий футболчилардан иборат...

- Ким билан ўйнашимизнинг бизга фарқи йўқ. Ҳозирда ҳамма қандай ўйнашни яхши билади. Асосийси қандай тайёргарлик кўрилгани. Маҳаллий футболчилар ҳам мураббийга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонда бизга қараганда футболчилар жуда кўп. Тактикасиз ўйнаб бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоасидаги кўп футболчиларни билмасам ҳам кўрганман, анча тезкор ва кучли футболчилар йиғилган.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика