Усмон Дембеленинг хизматларига яна бир гранд қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
30 май 2018, 15:08
Агарда ПСЖ "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманни сотиб ололмаса, "Барселона"дан Усмон Дембелени трансфер қилиши мумкин.

Айни дамда парижликлар Гризманни 100 млн еврога сотиб олишни ўйлашмоқда. Бироқ франциялик футболчи ватанига қайтишни истамаяпти. Шу боисдан яқин вақтларда ПСЖ Усмон Дембеле билан музокараларни бошлаши мумкин.

Ҳозирда ПСЖ Дембеле билан бўлаётган воқеаларни кузатиб бормоқда. Олдинроқ "Ливерпуль" ҳам Дембелени сотиб олиши борасида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo