Усмон Дембеле Мессини ортда қолдириб, XXI аср рекордини қайд этди

Administrator
2 мар 2025, 13:15
Сермаҳсуллик бўйича ПСЖ ҳужумчиси ажойиб натижа қайд этмоқда.

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле кеча "Лилл"га қарши ўйинда гол урди. Бу унинг 2025 йилдаги 18-голи бўлди. Календар йилининг 1 март санасига қадар 18 та гол уриш бу топ-5 чемпионатларда XXI асрдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. 

Бундан олдинги рекорд Лионель Мессига тегишли эди. Месси 2016 йил "Барса" сафида 1 мартга қадар 17 та гол урганди.

Маълумот учун, Усмон Дембеле айни дамда Франция чемпионати тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 18 та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: OptaSports