UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  27 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  11 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  95 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  11 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Ушбу ёзда АПЛда амалга ошган энг яхши 5 трансфер Янгиликлар

Ушбу ёзда АПЛда амалга ошган энг яхши 5 трансфер

Англия Премьер-лигаси - дунёнинг энг қизиқарли чемпионатларидан бири эканлигини барча билади.

Ушбу лига жамоаларида ҳар доим энг яхши футболчилар ўйнайди ва трансфер қилинади. Эътиборингизга ушбу ёзда АПЛ клублари томонидан амалга оширилган энг яхши трансферларни тақдим қиламиз.

РИШАРЛИСОН

"Эвертон" бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин Марку Сильва таркибни кучайтириш учун барча имкониятдан фойдаланмоқда. Унинг асосий мақсади, ўтган мавсумда "Уотфорд"да порлаган бразилиялик вингер Ришарлисон бўлди. Энди у "Эвертон"да "яйрамоқда". Ливерпуль жамоаси уни катта маблағга сотиб олиб, ажойиб иш қилди. У АПЛнинг ўтган 3 турида 3та гол урди ва тўхташни истамаяпти.

Сильва бразилияликнинг кучли томонларини ишлатиш йўлларини билади. Ришарлисон нафақат оёқда, балки бош билан ҳам яхши ўйнайди, шунингдек, жисмоний жиҳатдан анчагина кучли. У шундай ўйинлари туфайли Бразилия термасига ҳам чақирилди. Бу эса унинг қандай футболчи эканлигини кўрсатади.

АЛИССОН БЕККЕР

Ниҳоят, "Ливерпуль"да ҳам ишончли дарвозабон бор. Жамоа ҳимоячилари ортида ҳар бир вазиятдан олиб чиқа оладиган, зарбаларни қайтаришни уддалайдиган ажойиб кипер борлигини ҳис қилишмоқда. Ўз вақтида Симон Миньоле барқарорликни намойиш қила олмаганди, Кариус эса жамоадан даҳшатли хатолар билан кетди.

Алиссон эса "Ливерпуль" учун ажойиб трансфер бўлди. Энди клуб ўз тарихида илк марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш учун тайёр десак ҳам бўлади.

ЖОРЖИНЬО

Италиялик футболчи сўнгги лаҳзаларда "Манчестер Сити"га ўтиш фикридан қайтганидан Пеп Гвардиоланинг жаҳли чиққанлиги аниқ. Сарри уни "Челси"га олиб келди. Унинг "аристократлар" таркибидаги ўйини шунчаки ажойиб. Унинг "Ньюкасл"га қарши ўйинини мисол қилиб келтирамиз. Ярим ҳимоячи 158, "қарғалар"нинг бутун таркиби эса 131 марта ўз шеригига пас оширган. Шу туфайли Сарри унга ишонч билдирмоқда. "Челси"нинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнида унинг ҳиссаси катта.

НАБИ КЕЙТА

Катта маблағга сотиб олинган футболчига Юрген Клопп ишонч билдирмоқда. Энди у узоқ вақт Стивен Жеррард ўйнаган 8-рақамда майдонга тушмоқда.

"Кейта - Стиви Жидан кейин 8-рақамда ўйнашга лойиқ бўлган ягона футболчи, у бунинг учун идеал даражада. Стиви ўз ҳаракатлари билан "Ливерпуль"нинг ишончли футболчиси бўлганди. Кейта ҳам шундай бўла олади", - деди "қизиллар"нинг собиқ посбони Брюс Гробелар.

Кейта ўйинни ўзига олишдан қўрқмайди ва ҳолатни яхши назорат қила олади. Ҳозирча унинг ўйинларида бироз камчиликлар бор. Бироқ у келажакда Клопп механизмининг муҳим бўлагига айлана олади.

РИЁД МАҲРЕЗ

Маҳрезнинг қишки эртаклари ўтиб кетди. Энди у ўзи учун сарфланган маблағни оқлаши ва Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си ишончига кириши керак.

Унинг "Арсенал"га қарши ўйини "шаҳарликлар" раҳбарларига маъқул келди. Ростдан ҳам, у ўнг қанотда кўплаб ҳужумларда қатнашди. Шу орқали у Гвардиола фалсафасига мос тушишини кўрсата олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика