UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  9 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

"Ушбу клубда катта лойиҳа бошланган" - "Сурхон"нинг тожикистонлик легионери Зоир Жўрабоев Янгиликлар

"Ушбу клубда катта лойиҳа бошланган" - "Сурхон"нинг тожикистонлик легионери Зоир Жўрабоев

Хабарингиз бор, Тожикистон терма жамоаси аъзоси Зоир Журабоев "Сурхон" билан шартнома имзолади.

 Яқинда футболчи билан боғланиб термизликлар сафига қўшилиши ва бошқа саволларга жавоб олдик.

- Шартнома имзолагандан кейинги ҳиссиётларингиз?

 - Ҳиссиётларим аъло. "Сурхон" билан шартнома имзолаб Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётганимдан хурсандман. Ўйлайманки, бу мавсум жудаям қизиқ бўлади. Чунки кўп жамоалар таркибини кучайтирди. 

- "Сурхон" варианти қандай пайдо бўлди?

 - Январь ойи ўрталарида "Сурхон" жамоаси президенти менга алоқага чиқиб қизиқаётганини, клубда янги лойиҳа бошланганини айтгандан сўнг рози бўлдим. Бир ойдан кўпроқ вақтдан бери жамоа билан биргаман. Аммо ҳужжатлар билан муаммо бўлгани туфайли шартнома туза олмаётган эдик. Лекин чемпионат стартига яқин шартнома туздик. 

- "Сурхон"га ўтишингизни асосий сабаб нима бўлди? Чунки "Истиқлол" жамоаси Чемпионлар Лигасида ўйнайди, "Сурхон" эса Суперлиганинг ўртамиёна жамоаларидан?

 - "Сурхон" жамоаси мутасаддилари яқин йиллар ичида рақобатбардош жамоа тузишмоқчи. Бунинг учун улар Термиз шаҳрида инфратузилмани яхшилашни бошлашган. Таркиб ва мураббийлар штабини легионерлар билан кучайтиришди. Албатта жамоада қисқа вақт ичида катта натижаларни кутиш ноўрин, аммо биз хар бир ўйинда ютишга ҳаракат қиламиз. 

- Испаниялик мураббийларнинг машғулот жараёни қандай экан?

 - Жудаям бошқача ёндашув. Улар бизни ҳар бир машғулотда фикримизни бир жойга жамлаб 100 фоиз ҳаракат қилишимизни талаб қилишмоқда.

 - Сиз бошқа жамоалардан таклифлар олдингизми? Агар сир бўлмаса қайси жамоалардан?

- Бошқа чемпионатлардан таклифлар олдим. Аммо мен Ўзбекистон чемпионатини афзал кўрдим. Боиси бу ерда менинг 3 та собиқ жамоадошларим ва терма жамоадаги дўстларим ўйнашмоқда. 

- Охирги саволим Тожикистон терма жамоаси ҳақида. Яқинда Осиё Кубогига саралаш босқичига қуръа ташланди ва Тожикистон терма жамоаси "F" гуруҳида Қирғизистон, Мьянма ва Сингапур билан куч синашади. Ним деб ўйлайсиз терма жамоангиз бу турнирга чиқа оладими?

 - Албатта биз Осиё Кубогининг финал босқичига чиқишимизга ишонамиз ва бунинг учун бор кучимизни сафарбар қиламиз. Ўйлайманки, ҳудо хоҳласа биз буни уддалаймиз.

Учқунбек суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика