UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  17 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Уругвай 4та ўйинда 1та гол ўтказиб юборди ва 1та сариқ карточка олди Янгиликлар

Уругвай 4та ўйинда 1та гол ўтказиб юборди ва 1та сариқ карточка олди

Португалияни мағлуб (2:1) этиб, чорак финалга йўл олган Уругвай термаси мундиалдаги энг кучли ҳимояга эга жамоа бўлиб турибди.

Жанубий Америка жамоаси ҳозиргача ўтказилган 4та учрашувда ўз дарвозасидан бор йўғи битта гол ўтказиб юборди. Оскар Табарес шогирдлари Миср (1:0), Саудия Арабистони (1:0), Россия (3:0) ва Португалия (2:1) терма жамоаларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Эътиборлиси, уругвайликларга мана шу 4та ўйинда биттагина сариқ карточка кўрсатилди. Шунда ҳам ҳимоячи эмас, аксинча ярим ҳимоя вакили Родриго Бентанкур Португалия билан учрашувда огоҳлантирилди. 

Бугунга келиб Уругвай ЖЧ-2018 финал босқичида энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Дарвозани “Галатасарой” посбони Фернандо Муслера қўриқламоқла. Ҳимоя марказида “Атлетико” футболчилари Диего Годин ва Хосе Хименес ўйнаяпти. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика