

Бу "терьерлар"нинг "Шеффилд Юнайтед" устидан қозонилган (1:0) ғалабасидан кейин аниқ бўлди. Аввалроқ мавсум якунида мутахассис жамоани тарк этиши маълум бўлганди. "Хаддерсфилд" футболчи ва ходимлари мураббийга ҳурмат кўрсатиб, "жонли йўлакча" ташкил этишди. Жамоа мухлислари ҳам Уорнок манзилига илиқ сўзлар айтиб, уни олқишлашди.




