UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  6 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Унинг шарофати туфайли "Манчестер Юнайтед" супер трансфер амалга оширганди Янгиликлар

Унинг шарофати туфайли "Манчестер Юнайтед" супер трансфер амалга оширганди

11 ёшли болакай Англиянинг энг катта клубидан иқтидорли футболчини харид қилишини сўрагани ҳақида тарих.

Руаннинг ушбу трансфердаги кичик хизмати шунчаки қоғоз картонга қора маркер билан ўша машҳур ёзувни ёзгани бўлган, ҳозир у кулиб мана шуни айта олади:

"Балки мен бўлмаганимда Руни "Манчестер Юнайтед"га ўтмаган бўларди, деб доимо ўйлайман"

У 16 йил олдин дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлган, "Манчестер Юнайтед" тарихида энг яхши тўпурарга айланиб, 11 соврин қўлга киритган, Сер Алекс Фергюсоннинг ажойиб қуролига айланган футболчининг таништирувида иштирок этган.

Уэйн Рунининг тарихини барча билади. "Эвертон"нинг мўъжизакор болакайи 27 млн фунт эвазига 2004 йили "Юнайтед"га ўтди ва 10 йилдан кейин Англия термасида сардорлик боғичини тақди.

Бироқ Руаннинг ушбу трансфердаги ролини кўпчилик ҳам билмайди. Балки ушбу гўзал тарихнинг бошланиши 11 ёшли мухлиснинг қўлидаги: "ИЛТИМОС, РУНИНИ СОТИБ ОЛИНГ" деб ёзилган баннеридаги ёзувни кўриб, МЮ раҳбарлари "Эвертон" сўраётган маблағни тўлашга туртки бўлганини тасаввур қилиш қийиндир.

25 август куни ЕЧЛ доирасида Бухарестнинг "Динамо" жамоасига қарши ўтган учрашув вақтида Руаннинг қўлидаги ёзув телевизорда бутун дунёга кўринди. Орадан 6 кун ўтиб, трансферлар ойнасининг ёпилишига 7 соат қолганида Руни "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланди.

Фергюсоннинг айтишига кўра, 18 ёшли Руни учун тўланган маблағни кўриб ажабланганлар, қошларини чимириб қўйишган. Ваҳоланки, трансфердан бир кун олдин "Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўйнаган ва учрашув вақтида "Эвертон" директорлари кенгашида фаолият олиб борган инсон ўзининг иқтидорли футболчиси "Юнайтед"га деярли текинга кетаётганидан нолиган. Бироқ Руаннинг қўлидаги баннер манкунианликлар раҳбарияти учун ўзига ҳос маънода туртки бўлиб турган.

Табиийки, Руан ҳам нималарни хоҳлаётганини билган. "Олд Траффорд"га доимий тарзда акаси Том, отаси Имонн билан келадиган Руан "Юнайтед"га қарши ўйнаётган Рунининг ўйинларини 2 бора томоша қилган. Учрашувларнинг бирида Руни ўйиннинг деярли якунида захирага олинган ва Гари Невилл билан келишмовчиликка борган, шунингдек, яна бир ўйинда эса у трибунада ўтирган Роналду томон "ёқимли" сўзлар айтганди.

"У унчалик қўрқинчли кўринмасди, аммо ёнидаги одамнинг кимлиги унга қизиқ эмасди", - деди ҳозир 27 ёшга кирган Руан. "У 10дан 9 ҳолатда ёнидаги 3-4 рақибини алдаб ўтади ва гол уради. Бу иш унга чўт эмас".

"Унинг вундеркинд эканлигини доимо кўриб турардик. "Арсенал"га урган супер голини ёдга олишнинг ўзи кифоя қилади. "Унинг исмини эслаб қолинг" (шарҳловчи шундай деган), аслида шундай бўлиши ҳам керак эди. "Элланд-Роуд"даги ушбу голни ёддан чиқариб бўлмайди. У майдонга тушди, у ҳимояни тахликага солди, у тўпни дарвозанинг юқори бурчаги томон тепди".

Кейинчалик Руни Евро-2004да Англия термаси таркибида ўйнади. Руан эса шунчаки Рунининг МЮга ўтишини истади. Ёзув кўтариб олиш эса ғояси эса ёқимли асарнинг дебочаси эди.

"Мен ва оиламиз Франциядан қайтаётган эдик ва йўлда вино сотадиган улгуржи дўконга кирдик. Бир неча қутилар сотиб олишди.

Уйга қайтганимизда барча газеталар фақатгина Уэйн Руни ҳақида ёзаётганди. "Ньюкасл" илк таклифни амалга оширган ва 20 млн таклиф қилган.

Олдимизда ЕЧЛ саралаш босқичи доирасидаги ўйин кутиб турарди ва бундан ўтишимиз шарт эди. Ўшанда дадам менга: "Сен қутига нимадир ёзиб ол ва уни камера олдида кўрсатишга урун", дедилар. Биз "ИЛТИМОС, РУНИНИ СОТИБ ОЛИНГ", деб ёзишга келишиб олдик.

Ўйин куни келганида эса: "Буни бажариш керак", деб қатъий аҳд қилдик. Бувим маркер топиб келдилар ва ушбу сўзларни қутига ёздилар. Ўша ёзув бувимники эди".

Ўша куни кечқурун Руан "Олд Траффорд"га Бухарестнинг "Динамо"сига қарши ўйинга борди. "Стретфорд-Энд"даги жойи ва кўриниши билан у барча камераларнинг диққат марказида бўлди.

"W13 чиқиш жойи", - деди у.

"Қўлимдагини туннель томон кўрсатдим ва фотографлардан бири буни кўрди ва бу орқали у Руни билан бўлиб, ушбу воқеани бироз очиқлаш имкониятига эга бўларди. Танаффус вақтида юзага келганди ўша вазият. Ота-онам қўнғироқ қилиб: "Габби Логан сен ITVда гапириб ўтди", - дейишди. 11 ёшли болакай учун барчаси қизиқ эди".

Футболчи келишувга эришиб, воқеалар ёқимли якун топганидан кейин "Manchester Evening News"да ишлайдиган "Юнайтед"чи муҳбир Стюарт Мэттисон 11 ёшли болакай Руан билан боғланишга ва мақола ёзишга ҳаракат қилди.

Руан шундай деди:

"Шартнома имзоланган куни отам Стюартга қўнғироқ қилди ва: "Сер Алекс ва Уэйн билан кўришишнинг иложи борми?", деб сўради.

Бу қоп-қоронғу хонада тухумга ўқ отиб теккизишдек гап эди. Бироқ Стюарт "Манчестер Юнайтед" менежерлари билан гаплашди. Ҳеч ким йўқ демади. Аксинча бу ажойиб ғоя эди. Энди уйимиздан "Олд Траффорд"га етиб боришимиз учун бизда бир ярим соат вақт бор"

Одатда маҳаллий аҳоли вакили учун стадионга етиб бориш унчалик қийин иш эмасди, бироқ Руаннинг оиласи Лидсда яшарди, шу боисдан стадионга етиб бориш катта вақтни оларди. Унинг отаси Имонн Уайтеншоуда катта бўлган, бироқ Лидс Университети Тринитида тахсил олган ва мактабни якунлаганидан кейин шу шаҳарда қолишга аҳд қилганди. Ундан ташқари, болаларини "Манчестер Юнайтед" мухлиси қилиб тарбиялади.

Лидсдан Манчестерга Пеннина орқали бориш жуда қийин. Нафас ростламасдан ушбу йўл орқали манзилга етиб бориш учун 90 дақиқа камлик қиларди.

Олдимизда бетон қуядиган машина кетарди. Соатига 5 миль тезликда кетаётгандик. "Олд Траффорд"га етиб олиш анчагина қийин бўлди"

Кейинчалик улар тезликни оширишди, Руаннинг отаси эса тезлик билан "Олд Траффорд" эшигини тақиллатди.

"Юнайтед"дан бир одам машинада келди ва: "Вақт бўлди", - деди. Бизнинг атиги 5 дақиқа вақтимиз бор эди, кейинчалик туннель орқали мени "Олд Траффорд"га олиб чиқишди. Ҳудди барчаси туман ичида бўлаётгандек эди.

Ўзимни йўқотиб қўйгандим, Сер Алекс эса мени қучоқлаб олди ва қўллари билан бошимни силаб қўйди. У жуда ҳам бошқача кўринарди.

У мендан: "Кийимингда қайси футболчининг исми ёзилган?" деб сўради: "Смит, 14 рақамли".

"8-рақамли Руни" бироз яхшироқ бўларди, бироқ мен "Лидс" мухлислари кўп бўлган мактабга борардим, "Манчестер Юнайтед" эса "Лидс"нинг тилла йигити бўлган Алан Смит билан шартнома имзолагани учун менинг севимлиларимдан бири эди.

Руни ўшанда деярли ҳеч нима демаган, чунки ўшанда у 18 ёш эди. У ҳам мен каби барча нарсадан ҳайратланиб тураверганди. Унинг қўлидан имзоси туширилган либосни олиш менга бахт келтирган. Ҳозир ўша либосни уйимда сақлаяпман"

Жонинг овозларида ҳали ҳам ҳайратланиш ҳисси сақланиб қолган:

"Бу ростдан ҳам бошқача тажриба. "Sky Sports" муҳбирлари уйимизга келишган. Уйимизда бунинг кассетадаги ёзуви қолган, борсам доимо ўзимни томоша қилиб тураман. Умуман олганда "Рунининг МЮга ўтганидан хурсандман" деган гапга катта урғу берганман. Лекин шу жойини олиш учун деярли 10 бора такрорлаганман".

Аммо кейинчалик тарих бошқача йўналишда кетди. 2013 йилнинг ёзида у ўз фикрини ўзгартирди ва "Manchester Evening News" нашрига "ИЛТИМОС, РУНИНИ СОТИБ ЮБОРИНГ" сарлавҳаси остида интервью берди.

Жо футболчининг 2010 йилги гапларидан ҳафа эди, ўшанда Руни жамоадан кетиш истаги борлигини айтганди. Сер Алекс кетадиган мавсумда ҳам у шу гапини такрорлаганди.

"У жамоага катта футболчилар келишини истаганди. Роналду ва Тевес кетганидан кейин эса унинг жаҳли чиқди. Ван Перси жамоанинг асосий ҳужумчисига айланганидан кейин эса Рунидан нимани кутсак бўлади?", - деди Жо.

Бу сафар унинг илтимоси ерда қолдирилди, Руни эса янги бош мураббий Дэвид Мойес қўл остидаги жамоада қолди ва клуб билан янги шартнома имзолади. Орадан бироз ўтиб, у бир клуб сафида гол уриш борасида Сер Бобби Чарльтон рекордини янгилади.

Ўтган ойда "Юнайтед" мухлислари Англия Кубоги доирасидаги ўйин вақтида Рунининг қўшиғини куйлашаётган пайтда Руаннинг ўзи йўқ эди.

"Дерби Каунти"га қарши ўйин учун менда чипта бор эди. Бироқ касал эдим ва ўйинга бора олмадим", - деди у.

Ҳа, у Рунининг ҳаракатларидан мамнун эмасди, агарда у гол урганида Руан ҳам қарсак чалишга тайёр эди.

"Сен ундан янада қаттиқроқ ҳафа бўлишинг мумкин. Бироқ "Юнайтед" учун жонини берганини тан олишинг керак. Уч йил олдин бу борада гапириш мен учун оғир эди. Лекин сизлар мен билан фактлар борасида баҳслашманг. Тан оламан, Руни жуда кўп совринга эга чиққан.

У керакли пайтда етакчиликни ўз қўлига олган, Роналду кетганидан кейин ҳам кўплаб голлар урган. Шунингдек, у жой танламаган - яхши, у бугун чапда, эртага ўнгда, ҳаттоки марказий ярим ҳимояда. У Англия Кубоги финали доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда сардорлик боғичи билан майдонга тушди. Унинг "Юнайтед" ғалабаларидаги ҳиссаси юқори. Руни бу Руни"...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика