

Турнир давомида ўзининг юқори даражадаги сейвлари ва ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турган 29 ёшли голкипер "Қизил фурия"нинг жаҳон чемпиони унвонига эришишида ҳал қилувчи роллардан бирини ўйнади.
Унаи Симон Испаниянинг турнирдаги барча 7 та учрашувида майдонга тушиб, дарвозани қўриқлади.
Мусобақа давомида у 6 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Чемпионатнинг 7 та ўйини давомида Симон ўз дарвозасидан фақатгина 1 та тўп олиб чиқди.



