

Фестивалда нафақат футболчи, мураббий ва журналистлар, балки таниқли эстрада хонандалари ҳам иштирок этишди.
Биз футбол ўйинини томоша қилиб ўтирган ва танаффус пайтида стадионга ўзлари тушиб, қўшиқ куйлаган «Уммон» гуруҳи вакилларининг фикрлари билан қизиқдик.
«Авваламбор бугунги фестивалда иштирок этиб турганимиздан жуда ҳам манунмиз. Барча қорақалпоқ халқини, жажжи укажонларимиз ва сингилларимизни байрам билан табриклаймиз. Нукус шаҳридаги стадионда катта спорт фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ердаги ҳарорат жудаям кўтаринки руҳда. Ҳамманинг юзида табассум. Жажжи укаларимиз эса майдонда футбол ўйнашмоқда. Укаларимизга омад тилаймиз. Келажакда юртимиз байроғини баланд кўтариб юришларига тилакдошмиз».
Фурқат Юсупов суҳбатлашди




