Азамат Алланиёзов: "Арал" Суперлигада ҳам ўз ўрнига эга бўлади"

Aslanov Jasurbek
18 окт 2026, 20:52
Қорақалпоғистонга 25 йилдан сўнг яна Суперлига қайтди.

Нукуснинг "Арал" жамоаси бугун Пролиганинг навбатдаги турида "Жайхун"ни енгди. Бу Вадим Шодиматов шогирдларига Суперлига эшикларини очди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Арал" бош директори Азамат Алланиёзовнинг бу борадаги дастлабки фикрларини олди.

"Қорақалпоқ халкини бугунги байрам — 25 йилдан бери кутилган чемпионлик ва Суперлига йўлланмаси билан, қолаверса, бутун Ўзбекистондаги "Арал" мухлисларини, Қорақалпоқ халкини ва элимиз раҳбарларини бугунги ғалаба билан чин кўнгилдан табриклайман.

"Арал" ўз олдига юқори ўринларни мақсад қилган. Бугун раҳбарларимиз кучли бешликка кириш вазифасини топширдилар. Тўғри, бу осон бўлмайди, лекин чин дилдан хоҳиш бўлса, уддаласа бўлади. Биз селекция ишларини бошлаб юбордик. Жамоани тажрибали ва ёш ўйинчилар билан тўлдирамиз, "Арал" Суперлигада ўз ўрнига эга бўлади",- дейди Азамат Алланиёзов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia