UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  0 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  4 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   11 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай? Янгиликлар

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай?

Гарчи танаффус бўлишига қарамай Суперлига жамоалари трансферлар борасида бош қотиришни бошлаб юборишган.

Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган "Нефтчи"нинг ҳам табиийки бу борада ўз режалари бор. Фарғоналиклар устози Виталий Левченко билан суҳбат жараёнида трансферлар, кубокда гуруҳда қолиб кетиш ва чемпионат баҳслари ҳақида айрим фикрларни олдик. 


- Суперлигада биринчи давра деярли якунланди. Мавсум бошида кетма-кет ғалабалар қўлга киритила бошланди. Аммо ўртада дуранглар серияси бошланиб кетди. Шундай экан дастлаб бу ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳақиқатдан ҳам "Нефтчи" учун мавсум омадли бошланди. Кейинчалик эса пасайиш юз берди. Йигитлар қаердадир бўшашишди. Бу кўпроқ психологик ҳолат билан боғлиқ, деб ўйлайман. Жамоа ўйинига таъсир қиладиган обьектив сабаблари ҳам бор. 

- Кубокда чемпионатга қараганда кўпроқ иккинчи таркиб, кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон бердингиз. Нисбатан енгилроқ гуруҳда қолиб кетиш кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди. Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида жиддий вазифа қўйилмаганмиди? 

- Таркибда билиб туриб ротатцияларга қўл урдим. Айтганингиздек кам ўйин амалиётига эга футболчилар бор. Уларга ўзини кўрсатиши учун имкониятини бердик. Лекин гуруҳдан чиқиш талабларини бажаришга ҳамма футболчилар ҳам руҳий жиҳатдан тайёр эмасди. 

- Асосий муаммо гол уришдами? Умуман жамоадаги ҳужумчилардан қанчалик қониқяпсиз?

- Ҳозирча муаммо кўрмаяпман. Жамоа деярли ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Ким тўп киритишини аҳамияти йўқ. Голли вазиятларни яратишда бутун жамоа меҳнат қилади. 

- Суперлига ҳақида кўпчилик ижобий фикр билдираётганига қарамай ўйин чўзишлар, ҳакамларнинг қарорлари даражага путур етказмаяптими?

- Ўзбекистон чемпионати даражаси тўғрисини айтганда ҳам юқори. Хатоларга келсак, ҳамма ҳам тирик инсон, хато қилишга мойил. Бундан ҳеч ким кафолатланмаган. 

- "Нефтчи" таркибдаги айрим позицияларни кучайтириш ишларини бошлаганми? Трансферлардаги режа қандай?

- Таркибни кучайтириш масаласига келсак, бу йўналишда иш олиб бориляпти. Умид қиламанки, ёзда таркибни кучайтира оламиз. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика