UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  4 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  4 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  1 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди ВИДЕО Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди ВИДЕО

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, “Болалар” гуруҳи, Зиёда, Баҳром Назаров, “Божалар” гуруҳи эстрадамиз юлдузлари и ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд қилишди. Мухлислар учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг мавсумни очиб бериш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга сўз берилди.

Умид Аҳмаджонов водийда мухлислар футболни жуда яхши кўришларини таъкидлар экан, Қўқон бу борада алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.


“Қўқон шаҳри ўзбек футболи ватани ҳисобланади. Ўзбек футболининг қалдирғоч жамоаси бўлган “Мускоманда”га айнан Қўқонда асос солинган. Ўзбек футболининг ривожи айнан шу ердан бошланганини барчамиз яхши биламиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги алоҳида сўз юритилгани барча футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Ўз ўрнида “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни яхши англаган ҳолда, миллий чемпионатимизда муносиб иштирок этиб, қўқонлик мухлисларни хурсанд қилишга интилиши зарур. Бу борада жамоага омад тилаб қоламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.



Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими Раҳматали Жалилов сўзга чиқиб, юртимизда футболни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзииёвга бутун мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Шунингдек, жамоалар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ҳам ташаккур изҳор қилди.

Кейин эса Умид Аҳмаджонов "Қўқон-1912" вице-президенти Бахтиёр Толиповни ЎФАнинг махсус совғаси билан тақдирлади.

Шундан сўнг Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўйинига старт берилди.




Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика