
Матбуот-анжуманида ЎФФ янги раҳбарига Асқар Толибжонов ва Фарҳод Магометов каби раҳбарлар ишончни оқлай олишмагани ва федерация президенти шундай раҳбарлар билан ишлашга тайёрлиги ҳақида савол берилди. Шу билан бирга, Асқар Толибжонов ҳозир ҳам ўз вазифасида эканлиги билан қизиқишди.
"Саволингизга қисқа жавоб берамиз: ЎФФда ишлаган 90 фоиз одам алмашади. Янги кадрларни танлов асосида танлаб олмоқчимиз" - деб жавоб қайтарди Умид Аҳмаджонов.