UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  9 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Умар Эшмуродов: "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Провокация қилиш керак эмас" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Провокация қилиш керак эмас"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" (1:2) учрашувидан кейин қаршиликлар футболчиси Умар Эшмуродов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай кубок учун ҳал қилувчи баҳсдаги ғалаба одамни хурсанд қилади. Оғир ўйин бўлди. Учрашувни қийин руҳда бошладик. Кейинчалик ўзимизни ўнглаб олишга муваффақ бўлдик. Йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалабани илк навбатда, дадамга ва оиламга бағишлайман. 

Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборгач, биринчи бўлим сўнгида кўпроқ ҳаракат қила бошладик. Жисмоний жиҳатдан рақибдан яхшироқ ҳолатда эканлигимиз билинди. Шу боис, биринчи тайм охири ҳамда иккинчи бўлим давомида рақибга имкон бермадик. Жисмоний тарафдан яхши тайёргарлик кўрганимиз сабабли ўйин мувозанатини ўз томонимизга оғдира олдик. 

Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри, баъзи учрашувларда гол ура олмаяпмиз, буни инкор қилмайман. Лекин йигитлар ҳар бир беллашувда охиригача ҳаракат қилмоқда. Фақат омад етишмай қолиши, вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Чемпионат даражаси бошқача. У ерда дуранг ўйнасангиз ҳам очко бой берасиз. У турнирда фақат гол уриб, ғалаба қозониш керак. Суперкубок сингари битта ўйиндан иборат тўқнашувларда эса ўйин сўнггига қадар нимагадир ишонсангиз бўлади. Бу ерда дуранг билан пенальтилар сериясига қадар етиб бориб, уёғини ўз фойдангизга ҳал қилсангиз бўлади. Бироқ чемпионатда нечта ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Чемпионатда ҳам охиригача ҳаракат қиламиз. 

Биринчи бўлим сўнгида рақиб футболчилари билан тортишув юзага келди. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. "Пахтакор" ўйинчиси нотўғри гап айтиб юборди, шу боис кичик тортишув юзага келди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳалол ўйин намойиш этиш лозим. Провокация қилиш керак эмас. Ютсанг ютдинг, бўлмаса рақибни қуюшқондан чиқариш керак эмас", деди "Насаф" сардори.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика