Умар Эшмуродов: "Ўнг қанот ҳимоячимиз Маннонов "Пахтакор"га қарши ўйинда асосий таркибда дебют қилди"

Tolibjon Qosimov
6 апр 2019, 16:28
Кеча Суперлига 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг қаршиликлар сардори Умар Эшмуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўйин тенг бўлди. "Пахтакор" кучли жамоа, аммо биз ҳам улардан қолишмадик. Охиригача курашдик, балки имкониятдан фойдаланганимизда ютиб кетармидик.

- "Насаф" ёш таркиби билан кучли жамоага қарши муносиб ўйнади. Шу темпни мавсум охиригача ушлаб қола оладими?

- Таркибимизда ҳали кўп ёшлар бор. Майдонга тушмаган ўйинчилар ҳам кўп. Улар билан бирга мавсум охиригача темпни ушлаб тура оламиз.


- Ҳумоюн Муртазоев бирга бир вазиятда гол урганида ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Кийиниш хонасида унга эътироз бўлдими? 

- Йўқ, бу ўйин. Гол ура олмаслиги ёки гол уриши мумкин. Аксинча йигитлар уни қўллаб-қувватлади. У ҳужумчи, гол уриши керак. Жамоа ютқазгани учун хафа бўлиши табиий. 


- "Насаф" таркибидаги кимларни алоҳида кўрсата оласиз? 

- Ислом Кенжабоев, Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов. Бугун дебют қилган Жўрабек Маннонов. У Суперлигада асосий таркибдаги биринчи ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›