Умар Эшмуродов “Насаф” билан хайрлашди

Mirjalol Normatov
15 дек 2023
"Насаф" матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси ва сардори Умар Эшмуродовнинг жамоадан кетганини маълум қилди.

"Сўнгги йилларда жамоамиз сардори бўлган тажрибали ҳимоячи Умарбек Эшмуродов билан клуб ўртасидаги ҳамкорлик ўз ниҳоясига етди. 

2016 йил клубимиз аъзосига айланган Умарбек жамоамизга кўплаб совринларни қўлга киритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Футболчи клубимиз аъзолари билан дўстона хайрлашди. Биз ҳам жамоамизнинг кўп сонли мухлислари номидан Умарбекнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб расмий баёнотида.

31 ёшли футболчи ушбу мавсумда 31 учрашувда майдонга тушди ва 2та голга ассист вазифасини бажарди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати