UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Улуғбек Мирзаев: “Бизда дастлабки турларда яхшигина очко жамғариб олиш имконияти мавжуд” Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: “Бизда дастлабки турларда яхшигина очко жамғариб олиш имконияти мавжуд”

Жорий йилда икки клубимз мавсумни қолган жамоаларга қараганда бироз эртароқ бошлади.

Боиси, “Бунёдкор” ва “Локомотив” январь ойида ОЧЛ йўлланмаси учун баҳсларда иштирок этди. Эндиликда бу икки пойтахт клуби Суперлигада юқори ўринлар учун кураш олиб боради. “Қалдирғочлар” илк турда Термизга сафар қилади. Кейин эса “Машъал” пойтахтда қабул қилинади. Хўш, қуръа жамоага қандай қулайликларни олиб келди? Уй учрашувлари қаерда ўтказилади? Ушбу саволларга клуб бош директори Улуғбек Мирзаев батафсил жавоб бериб ўтди.

“Тўғрисини айтсам, ҳозир стадионимизда майсани таъмирлаш ишлари кетаётгани учун 8-рақамли жамоа биринчи, иккинчи турларни сафарда ўтказиши кўзда тутилганди. Шундай бўлсада, мавсумни барибир сафарда бошлаймиз. Эртага ПФЛдан учрашувни қайси санада ўтказишимизни сўраб, аниқлаштириб оламиз. Чунки, Термизга авиачипталарни олдиндан буюртма қилиб қўйиш масаласини ҳал қилишимиз керак. Тақвимга кўра, еттинчи тургача бизда узоқ сафарлар бўлмас экан. Ўз майдонимизда “Машъал”, “Қўқон-1912” билан ўйнаймиз. Сафарда “Локомотив”, “Пахтакор”, АГМКга қарши майдонга чиқамиз. Яъни барча учрашувларимизни Тошкент ҳудудида ўтказамиз. Еттинчи турга келиб Андижон шаҳрига сафар уюштирамиз. Бу ҳам жамоага мавсумни осонроқ бошлаб олиш имконини беради. Қуръа жуда яхши келди. Кетма-кет кучли жамоалар билан мавсумни бошлаб очко йўқотишимиз эҳтимоли кам. Дастлабки турларда бемалол очколар жамғариб олишимиз мумкин. Ўтган йили биринчи даврада сафарда “Сурхон”га ютқазган эдик. Жамоамиз энди шаклланаётган эди. Ҳозирга келиб таркиб анча мукаммал кўринишга келди. Бир нечта тажрибали футболчилар келиб қўшилди. Ўйлайманки, бу гал аввалгидек очко йўқотишлар бўлмайди”, - деди “Бунёдкор” жамоаси бош директори.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика