UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  109 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Улуғбек Бақоев: "Турнир жадвалидаги ўрнимиздан олиб қаралганда ҳар бир очко олтинга тенг" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Турнир жадвалидаги ўрнимиздан олиб қаралганда ҳар бир очко олтинга тенг"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.





"Турнир жадвалидаги ўрнимиздан олиб қараганда биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Кўряпсизки барча жамоалар деярли тенг кучга эга. Ҳеч бир клуб осон мағлуб бўлаётгани йўқ. Ҳар бирининг мақсади бор. Жамоам яхши ва тартибли ўйин кўрсатди. Бунинг учун уларни табриклайман. Олдинга интилишда давом этамиз. Танаффусда етарлича ҳордиқ чиқариб кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. Ҳакамларга ортиқча эътирозим йўқ. Ўйин пайтида футболчилар, мураббийлар ҳиссиётларга берилишлари таббий ҳолат. Ҳиссиётларсиз футбол бўлмайди. Бундай ҳолатлар учраб туради. 

"Қизилқум" кучли легионерларга эга жамоа. Буни ҳамма билади. Биринчи бўлимда Элгужанинг ўзида бир қанча хавфли вазиятлар юз берди. Маҳоратли ижрочилари исталган жамоага қийинчилик туғдира олади. Бугунг ҳам олдинги чизиқ вакиллари бизга қарши муносиб тўп тепди. Навоий шаҳри жамоасига кейинги баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қоламан",- дейди Улуғбек Бақоев. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика