UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  5 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  6 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  1 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  20 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  5 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  42 14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  11 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  3 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  24

Улуғбек Бақоев: "Футболчи вазиятлардан фойдалана олмаса, демак у бунга қодир эмас" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Футболчи вазиятлардан фойдалана олмаса, демак у бунга қодир эмас"

ОКМК ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (3:1) сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйинни яхши бошладик, ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Кейин эса ҳимояда ҳатога йўл қўйдик ва рақиб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда ҳам гол уриш учун вазиятлар яратдик, лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Рақибнинг жавоби эса ўзини кўп кутирмади рақиб гол урди, кейин эса яна вазиятлар яратдик ва яна бита гол ўтказиб юбордик. Бугунги учрашувда ҳимоячиларимизнинг қўпол хатолари ва ёмон реализация сабаб мағлуб бўлдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- "Бухоро" ўйинида мураббий имзоси сезилмоқда, лекин жамоада реализация билан муаммо бордек. Трансферлар ойнасида янги футболчиларни жамоага жалб этишингиз шубҳасиз, лекин регламентга кўра 5та футболчини трансфер қилиш мумкин. 5та футболчини трансфер қилиш ҳуқуқи етарлича бўлади деб ўйлайсизми?

- Иложи борича кўпроқ футболчиларни трансфер қилишни истаган бўлар эдик, лекин бу регламент. Биз  футболчилар билан музокара олиб бораяпмиз. Вазиятларни голга айлантириш саволига тўхталадиган бўлсак, менинг фикримча футболчи вазиятлардан фойдалана олмаса, демак у бунга қодир эмас. Бу футболчининг даражасига боғлиқ.

- Ўйинда рўй берган ҳолатларни ҳисобга олмасак, "Бухоро" "ОКМК" билан тенгма тенг ўйнай олар эдими?

- Ўйинни кўрдингиз, агар ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўймаганимизда, камида мағлуб бўлмас эдик. Футболда хато қилсангиз жазоланасиз ва шу сабаб мағлуб бўласиз, агар хато қилмасак Суперлиганинг барча клублари билан тенгма тенг ўйнай оламиз.

- Сиз ишлаган жамоалар, ҳар доим намунали ҳимояланган. "Бухоро"да эса ҳимоячи ва дарвозабонлар жуда кўп хатога йўл қўймоқда, бунга сабаб нима?

- Футболчиларнинг даражаси. Ўйинда хато қилсак, демак қайсидир футболчи хатога йўл қўйди. Бундай ҳолатларда "селекция" яхши ишлаши керак. Агар футболчи яхши ўйнаса унинг даражаси ҳам, ойлик маоши ҳам анча баланд бўлади. Айнан қайсидир футболчини кўрсатиб ўтмайман, барча бирдек ҳаракат қилди.

- Ёзги трансферлар ойнасини кутаётганингизни кўп таъкидлаб ўтмоқдасиз. Трансферлар ойнасига қадар, жамоада қандайдир режа борми, сабаби ўйинлар ўтиб бормоқда ва жамоа очколар тўплаши керак.

- Режамиз ўйиндан ўйинга кучайиб бориш. Бугунги учрашувдан аввал ҳам режамиз бор эди. Ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак. Ўйинларимизга назар ташласак, барча учрашувларда очко йиғишга қодир эдик, масалан "Пахтакор" билан бўлган баҳсда 90чи дақиқада пенальтидан фойдалана олмадик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика