Улуғбек Бақоев: "Рақиб ҳаттоки биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса, натижа келмайди"
14 авг 2021 22:27
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: "Рақиб ҳаттоки биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса, натижа келмайди"
"Турон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар буни кўпроқ исташгани кўриниб турди. Тўғри, бугун чиройли ўйин кўрмагандирмиз, лекин йигитлар ҳаракат қилишди, интилишди. Биз ғалабага муносиб эмасдик. Бу нима билан боғлиқлигини билмадим. Ҳозир ортиқча гапирмоқчи эмасман. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман.
Жамоа совринли ўринлар учун курашар, экан босим бўлиши табиий. Ҳар бир турда исталган жамоа билан ўйинларда шундай ҳолат юз беради. "Турон" ўз ўйинимизни кўрсатишимизга йўл қўймади. Футболчиларимнинг меҳнатини қадрлайман ва миннатдорчилик билдираман. Рақибларимизнинг қайси ўринда кетаётганидан қатъий назар ҳурмат билан қарашимиз керак", – дейди Улуғбек Бақоев
- Ҳисобда ортда бораётганда ҳужумчи ўрнига таянч ярим ҳимоячини туширдингиз. Ҳужумчининг ўрнига шу позиция вакилини майдонга чиқариб ўйинни кучайтириш имкони йўқмиди?
- Бу бизнинг тактик схема. Бугунги ўйинда иш бермаган бўлса, кейинги баҳсда иш беради.
- Бугунги мағлубиятда асосий фактор нима бўлди, деб ўйлайсиз?
- Менимча рақибни кераклича ҳурмат қилмадик ва шунга яраша тайёрланмадик. Ҳар бир жамоани у ҳатто биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса, натижа келмайди.
Фикрлар