

"Майдонда икки яхши жамоа тўқнаш келди. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи бўлимда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда нимадир ўхшади ёки йўқ. Бу - футбол. Йигитларга борларини бергани учун раҳмат айтаман. Унутмаслик керакки, "Бухоро" барча учрашувларни сафарда ўтказмоқда. "Бунёдкор"да мезбон мақомида бўлсакда ўз майдонимиз эмас",- дейди Улуғбек Бакаев.
- "Дўстлик" билан ўйинни ҳисобга олмаганда қолган учрашувларда жамоа гол уришга қийналмоқда. Бу шунчаки вазиятлардан фойдалана олмасликми ёки ҳужумчиларнинг савиясими?
- Футболчилар бугун биринчи бўлимнинг ўзида 3-4 та яхши вазиятлар яратишди. Ҳамма вазиятларда ҳам гол уришнинг иложи йўқ.

- Ҳужумчилар муаммоси Про лигада ҳам бор. Суперлигада айтмаса ҳам бўлади. Вақтида ўзингиз ҳужумчи бўлгансиз. Бугунги форвардлар муаммосининг сабаби нимада?
- Биринчидан дарвоза олдида вазиятларни голга айлантириш, ҳужумчилар устида кам ишланмоқда. Иккинчидан совуққонликнинг етишмаслиги. Учинчиси футболимиз ўсганлиги. Ўйинлар қизиқарли ўтмоқда. Жамоалар ҳимояланишни яхши ўрганишди. Айнан ҳимояланишда футболчиларнинг маҳорати ўсди дея оламан.



