UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  8 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  1 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  5 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  36

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"

"Машъал" - "Бухоро" учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол бўлмади, аммо баҳс қизиқ ўтди. Йигитларга раҳмат айтаман ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Учрашув бошидаги жароҳат туфайли таркибда ўзгришлар бўлиб кетди, кучли жамоа билан дуранг қайд этдик.

- Денисов ва Фозил Мусаевларда жароҳат борми?

- Уларнинг иккисида кичик жароҳат бор эди. Йигитлар умумий машғулотларга қайтишди ва тез орада ўйинларда жамоага ёрдам беришади.

- "Бухоро" ва "Машъал" гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб натижа учун ўйнади. Бу баҳс ОКМКга қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтадими?

- Биринчи навбатда гуруҳ жадвалидаги ҳолатга қараб ўйнадик. Кўпроқ натижага эътибор қаратдик, "Машъал"да бир нечта вазиятлар бўлди. 0:0 ҳисоби бизни қониқтирмаслиги мумкин, чунки улар кейинги турда "Арал Академия"га қарши ўйнайди. Олдимизга қўйилган кейинги босқичга йўл олиш вазифасини муваффақиятли бажармоқчимиз.

- "Бухоро" ва "Машъал" ўртасида қисқа вақт ичида 2та учрашув бўлиб ўтди ва иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Бу жамоалар бир-бирига ноқулай рақибларми?

- Иккала жамоанинг кучи тенг бўлса керак. Бундай курашларга бой баҳслар ёшларга ўсишда катта ёрдам беради. "Машъал" билан яна 3та ўйинимиз бор, кўрамиз, ким кучлироқ бўлар экан.

- Қатардаги U23 Осиё Кубогида иштирок этаётган йигитларимизга нима деган бўлардингиз?

- Улар Олимпиадага чиқишини жудаям хоҳлайман. Бу бутун ўзбек халқи учун, ёшларимиз учун катта байрам, муваффақият бўлади. Уларга омад тилайман. Мамлакатимизга қаҳрамон бўлиб қайтишсин.


Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
23 апр 08:16:38
Туйгун
Машал билан Бухорони бюжети орасида ер билан осмонча фарк бор. Бухоро шунча катта бюжети билан машал даражасида уйнаяпди. Кимларни кулида колди кухна шахар футболи
+1   
23 апр 05:12:09
Farxod Farxod
Ey axmoq
Sani byudjetingni qara
Mashalni byudjetiga qara
Bor tiyinga qimmat trener ekan bu òzi
   
23 апр 23:06:25
Bexzodbek Mannopov
Бақоев нимага Бакаев бўп қолди ҳеч тушунмаябман шуни
   
23 апр 11:27:14
Бафо Нарзуллаев
Группадан 2 команда чикса....Окмк охирги турда Бухорони ютса..Машъал Арал фармни, Бухоро группада колиб кетади. .
   
23 апр 01:31:40
Abduvoris
Futbolchi paytida Baqoyev trener bosa Bakaev. Logika ??
-2   
23 апр 06:23:04
Туйгун
Пазор Бакаев
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика