UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  3 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Уларни соғиняпмиз. Фаолиятини тугатган беш голланд Янгиликлар

Уларни соғиняпмиз. Фаолиятини тугатган беш голланд

XX аср охири ва XXI бошида футбол мухлислари қалбидан ўрин олган беш нафар голландиялик футболчини ёдга оламиз.

Эдгар Давидс

Питбуль, йиртқич, кўзойнакли безори… Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячисини барча биринчи навбатда ноодатий ташқи кўриниши орқали яхши танийди. Давидс ФИФА томонидан махсус «хафвсиз» кўзойнакларни тақиш учун рухсат олган кам сонли футболчилардан бири. Эдгарнинг  кўзларида муаммо бўлгани учунгина шундай қилган. Айнан кўзойнак голландиялик футболчини футбол тарихидаги энг машҳур ташқи кўринишга эга бўлган инсонга айлантирди. Давидс ҳужумга ўтишни яхши кўрадиган, ҳимояга ихтисослашган таянч ярим ҳимоячи эди. Эдгарни идеал таянч ярим ҳимоячи деб айтиб бўлмайди. У кўп бор хатолар қилганини барча кўрган. Аммо ўйиндаги ҳиссиётлар, курашларга киришимлилиги туфайли рақиблар ундан қўриқишарди.



Рууд ван Нистелрой

Охирги 20 йилликнинг энг яхши тўпурарларидан бири. Дарахтга ўхшаб кетадиган ҳужумчи рақиб жарима майдони ичида ҳақиқий қирол эди, у яқин масофадан ва кутилмаган голлар уришни яхши кўрарди. У йўқ жойдан гол уриб кетарди. Агар зарба дарвозабондан, устундан ёки ҳимоячидан қайтса тўп тўғри Рууднинг оёғига тушишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. У ўнг оёқда ҳам, чап оёқда ҳам, бош билан ҳам гол ура олар эди. Жуссаси жуда катта бўлган ван Нистелройнинг техникаси ҳам бор эди. Ҳа, у дриблинг борасида жуда ҳам мақтана олмасди, бироқ тўпни қабул қилиш, ҳимоячини алдаш унинг учун ҳеч қандай муаммо эмасди. Буларнинг барини оддий ва жўн тарзда амалга оширарди.



Патрик Клюйверт

Бўйи узун бўлса ҳам чайир, ҳаракатчан ва енгилгина ҳужумчи. Майдонда Патрик доим чиройли гол урарди. Клюйвертнинг деярли барча голлари бу кичик (ёки у қадар ҳам кичик бўлмаган) шедевр эди. Оригинал техника, дриблинг, иккала оёқда бир хил зарба бера олиш, иккинчи қаватдаги ажойиб ўйин, бу голландни 1990-2000 йилларда дарвозабонлар учун ҳақиқий бош оғриққа айлантирган эди.



Марк Овермарс

Қанот ярим ҳимоячиси ёки ҳужумчиси сифатида ўйнарди. Уни ҳақиқий вингер деб атаса бўлади: тезкор, портловчи, ажойиб пасга эга ва кучли зарбага эга эди. Овермарс кўпинча чап қанотда ўйнарди. Унинг ноодатий ҳаракатлари барчани ҳайрон қолдирарди. Тўпни қабул қилган Марк у билан нима қилишини деярли ҳеч ким тахмин қила олмасди. Баъзида у тезкор ҳаракат билан олға интиларди, баъзида йўналишни дарҳол ўзгартирарди, баъзида марказга ўтиб кучли зарба берарди.



Эдвин ван дер Сар

Голланд футболининг энг кучли дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Деярли 2 метр бўйга эга бўлган посбон дарвозани муносиб тарзда ҳимоя қиларди. Агар Эдвиннинг ўйини чиқса дарвозаси томон учаётган деярли барча тўпларни ушлаб олар эди. Фантастик босиқлиги билан ажралиб турадиган дарвозабонга (босиқ характери ва каттагина қулоқлари туфайли) «муз қуёнча» деб лақаб қўйишганди.

Эдвинни бемалол икки давр футболчиси деб аташ мумкин. У «Аякс» сафидаги ажойиб ўйинлардан сўнг фаолиятида бироз пасайиш юзага келди. «Ювентус» ва «Фулхэм»даги фаолиятдан сўнг 34 ёшида «Манчестер Юнайтед»га ўтган ван дер Сар 39 ёшда Европанинг энг кучли дарвозабони бўлган ва 2008/2009 йилги мавсумда УЕФА томонидан махсус соврин билан тақдирланган эди.


Бизнингча ушбу рўйхатдан Деннис Бергкамп, Жованни ван Бронхорст, Кларенс Зеедорф, Яп Стам, Филипп Коку каби футболчилар ҳам ўрин олишга лойиқ эди.


Хориж сайтларидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика