

The Athletic хабарига кўра, мерсисайдликлар билан келишувга эришилгани ва тиббий кўрикдан ўтилганига қарамай, ҳимоячи "Кристал Пэлас"да қолиши кутилмоқда.
Ушбу трансфер бекор бўлишида "Пэлас" бош мураббий Оливер Гласнер муҳим рол ўйнади. У тенг даражадаги ўринбосар топилмагунича жамоа сардорини қўйиб юбориш мумкин эмаслигини таъкидлади. Улар "Брайтон"дан Игор Жулиони харид қилишни уддалай олишмади.
Гехининг "Кристал Пэлас" билан шартномаси кейинги ёзда якунланади.



