

Украина аппеляция қўмитаси мутахассисни бир умрга футболга алоқадор бўлган барча ишлардан четлатди. Аслида 51 ёшли мураббий 5 йилга футболдан четлатилганди. Аммо бу борада қўмита ҳам мураббий ҳам Лозаннадаги CAS га ариза билан чиқди: қўмита мураббийнинг бир умрга четлатилишини, мураббий эса дисквалификация олиб танланишини талаб қилди. Ўз навбатида қўмита мутахассиснинг келишилган ўйинларда қатнашгани борасидаги далилларни тақдим қилди.
Якунда CAS аппеляция қўмитасининг мурожаатини қондирди.



