

"Айни дамда ташкилотни давлат молиялаштирмайди, ФИФА ва УЕФАнинг маблағлари бор. Ҳамкорлик ва ҳомийлик шартномалари ҳам мавжуд. УФФнинг бюджети - 10 млн. евро атрофида" - дейди Павелко.
Ноябрь бошида мамлакат футбол федерацияси Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко билан шартномани узайтирган эди. Келишувга кўра, 41 ёшли мутахассис Евро-2020 саралаш босқичининг охиригача ишлаб беради.



