Уэйн Руни: «Месси АПЛга ўтиб ўзининг еттинчи «Олтин тўп»ини ютиши мумкин»

Narzulla Saydullayev
27 авг 2020, 16:33
«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини АПЛда кўришдан хурсанд бўлишини айтди.

«Мессининг ёши катта бўлаётганини биламан, аммо бундай футболчи бошқа йўқ. Мессида барчаси бор – у вазиятлар яратади, гол уради, ўйинни бошқаради. У дунёдаги энг яхши футболчи.

У мен ўйинларини томоша қилиб завқ олган кам сонли футболчилардан бири. Роналду иккаласи жуда юқори даражани намойиш этишди, аммо мен учун Месси шунчаки бошқа даражада.

Месси ҳозирча МЛС ҳақида ўйламасин. У АПЛга ўтиб йил футболчиси бўла олади, миллион фоиз. Бруну Фернандеша ёки де Брюйне билан бир жамоада Месси еттинчи «Олтин тўп»ини юта олади, бу ажойиб бўларди», – дейди Руни.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: talksport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›