УЕФА Симонега иш очди

28 апр 2018, 00:33
УЕФА “Атлетико” бош мураббийи Диего Симонега нисбатан интизомий иш очди.

Аргентиналик мутахассис Европа лигаси ярим финали илк учрашуви – “Арсенал”- “Атлетико” (1:1) баҳсида ҳакам билан тортишгани учун майдондан четлатилганди.

Учрашувни Клеман Тюрпен бошқариб борганди.

47 ёшли мураббийга иккита ҳолат бўйича айб қўйилмоқда: расмий шахсни ҳақорат қилиш ва майдондан четлатилганидан сўнг коммуникация воситалари орқали захирада ўтирганлар билан мулоқот қилиш.

Симоне 3 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Агар шундай қарор қабул қилинадиган бўлса, жамоаси финалга чиқадиган бўлса, Симоне ушбу муҳим баҳсни минбардан туриб кузата олади, холос.

УЕФА бу ишни 4 май куни кўриб чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: УЕФА расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›