УЕФА Рюдигерни дисквалификация қилиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
3 апр 2025, 19:29
УЕФА Мадрид "Реал" клуби футболчилари — Антонио Рюдигер, Килиан Мбаппе, Даниэль Себальос ва Винисиус Жуниорга нисбатан иш очди.

Бунга "Атлетико" клубининг ЕЧЛ 1/8 финал учрашувидан кейин ўйинчиларнинг ҳаракатларидан норози бўлиб топширган аризаси сабаб бўлган.

УЕФА катта эҳтимол билан Винисиус, Мбаппе ва Себальосга нисбатан молиявий жазо билан чекланади. Рюдигернинг хатти-ҳаракати эса "таҳдид солувчи" деб топилиши ҳамда нафақат жарима, балки Чемпионлар Лигаси ўйинларидан дисквалификация қилиниши ҳам мумкин.

Эҳтимолий вариантлардан бирида германиялик ҳимоячи 1/4 финал доирасида "Арсенал"га қарши биринчи ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.

"Реал" бу масала бўйича якуний қарорни жума куни билиб олади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›