УЕФА "Рома"ни жаримага тортди
20 июл 2018 20:45
Янгиликлар
УЕФА "Рома"ни жаримага тортди
УЕФА тартиб-интизом қўмитаси "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси 1/2 финал учрашуви бўйича "Рома"га 19 минг евро жарима қўллади.
Бундай қарорга "Рома" мухлисларининг пиротехникадан фойдаланиши, ўйиннинг кераклича ташкиллаштирилмагани, зинали йўлакчалар ёпилиши ва Рим клуби президенти Жеймс Палоттанинг ўзини номуносиб тутиши сабаб бўлди.
Бундан ташқари, Палотта 3 ойга еврокубок ўйинлари пайтида ўз вазифасидан четлатилди. Президент техник зонада, трибунаости йўлакчасида, "Рома" кийиниш хонасида бўлиши мумкин эмас. Жазо Италия жамоасининг еврокубок ўйинларидаги илк ўйинидан бошланади.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар