"Уч шерлар" бош мураббий билан янги шартнома тузмоқчи

Aslanov Jasurbek
10 фев 2024, 13:24
Англия футбол ассоциацияси (FA) Гарет Саутгейт билан шартномани узайтирмоқчи.

FA Англия терма жамоаси бош мураббийи билан ЖЧ-2026дан сўнг якунланадиган битим тузмоқчи.

53 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрида якунига етади.

Пайшанба куни бўлиб ўтган Миллатлар лигаси қурасидан сўнг Саутгейт "уч шерлар"ни Евро-2024дан кейин ҳам бошқаришга тайёрлигини айтди.

Саутгейт 2016 йилдан бери Англия терма жамоаси устози ҳисобланади. Жамоа у билан Евро-2020 бронза медаллари эгаси ва Миллатлар лигаси 2018/19 мавсумида учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›