UCFGA: Барчани янги киберфутбол аренамизга таклиф қиламиз

Aslanov Jasurbek
5 янв 2017, 13:15
Бир неча ҳафта олдин UCFGA (Ўзбекистон киберфутбол ўйинлари ассоциацияси) FIFA 17 ўйини бўйича Ўзбекистон олий ва биринчи лигаларини ишга туширган эди.

UCFGA ўз киберфутбол аренасига эга бўлди. Ушбу аренанинг очилиш маросими 7 январь кунига белгиланган. Ассоциация киберспортнинг барча мухлислари арена очилишига таклиф этади. Очилиш маросими доирасида 7-10 январь кунлари киберфутбол аренасида FIFA17 ўйинини 1-2 соат мобайнида текинга ўзингизни синаб кўришингиз ёки турнирларда иштирок этишингиз мумкин. Шу билан бирга, очилиш маросими давомида киберфутбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий ва биринчи лига баҳслари катта экранда намойиш этилади.


Барчани ушбу маросимга таклиф этамиз. Кириш бепул!

Манзил: Чилонзор метро бекати, "Integro" маиший техника биноси (кўп қаватли бино эмас, унинг ёнида).


Мурожаат учун телефон: +998 97 768 88 68

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia