

Турнинг марказий ўйини “Зомин” - “Нурафшон” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар сардорининг учрашув ҳақида фикрлари билан қизиқдик.
- “Учрашувда ғалаба қозониш биз учун бироз қийин бўлди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар билан бошланди. Ҳимоядаги йўқотишлар учрашувга таъсир ўтказмасдан қўймади ва биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса хужумлар сонини кўпайтириб, ғалаба қозондик. Ўйингоҳга ташриф буюрган мухлисларимиз ишончини оқладик”, - деди жамоа сардори.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.



