"У каби футболчини энди майдонга туширмайман". Канчельскис кимни назарда тутган эди?
17 июл 2020 09:00
Янгиликлар
"У каби футболчини энди майдонга туширмайман". Канчельскис кимни назарда тутган эди?
Андрей Канчельскис "Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан", деганди.
9-турда "лочинлар" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Канчельскис мазкур баҳсда "Бунёдкор" билан ўйинда тушган футболчилардан фақат икки нафарини туширмади холос: Иван Соловьёв ва Обид Жўрабоев. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйнаган қолган барча футболчилар "Қизилқум" билан учрашувда ҳам иштирок этишди.
Иван Соловьёв "Бунёдкор" билан ўйиннинг танаффусида алмаштирилган бўлса Обид Жўрабоев 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган эди.
Соловьёв "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдин сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис дисквалификацияга учраганини ҳам таъкидлаш лозим. Обид Жўрабоев эса "Қизилқум" билан ўйиндан бир кун аввал "Навбаҳор" U-21 сафида майдонга тушди.
Сизнингча Канчельскис кимни назарда тутганди? Ёки мураббий фикридан қайтган ва "ўша" футболчини "Қизилқум" билан баҳсда майдонга туширганмикин?
Фикрлар